Инфантинонинг истеъфосини талаб қилувчи петиция бошланди
Спорт
−
14:02 508 1 дақиқа
40 дан ортиқ мухлислар ташкилоти FIFA президенти Жанни Инфантинонинг истеъфосини ва ташкилотда ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилувчи петицияни бошлади. Бу ҳақда “Change.org” сайтида кўриш мумкин.
Интернетда жойлаштирилган петицияда Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини сотиш ғояси бекор қилингани таъкидланган. Бироқ петиция муаллифларига кўра, асосий муаммо ҳали ҳам ҳал этилмаган ва уни зудлик билан бартараф этиш зарур.
“Бугунги кунда барча қитъалардаги юз миллионлаб мухлислар Жанни Инфантинонинг истеъфосини ва бундай вазият бошқа ҳеч қачон такрорланмаслигини таъминлаш учун FIFA’ни ислоҳ қилишни талаб қилувчи глобал петицияни бошламоқда”, дейилади петицияда.
Шунингдек, мухлислар фақат бир инсоннинг кетиши етказилган зарарни бартараф эта олмаслигини таъкидламоқда ва FIFA’дан ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилмоқда.
Петицияга ҳозирга қадар дунё бўйлаб 16 мингдан ортиқ мухлислар имзо қўйган.
Live
Барчаси