Инфантино ташрифига арзиган ўйинда камералар яна кимларни “нишон”га олди? (фоторепортаж)
Спорт
−
08 Май 2023
20852Халқаро футбол ассоциацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантинонинг Ўзбекистонга қилган сафари якунланди. Жорий йилнинг 6 май куни Инфантино Ўзбекистон чемпионати 9-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Олимпик” учрашувига ташриф буюрди.
Ўйин бошланганидан бироз вақт ўтгач, FIFA президенти “Бунёдкор” стадионига етиб келди. Унга Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов, вице-президент Равшан Эрматов ва Одил Аҳмедов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов ва ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев ҳамроҳлик қилди.
Стадион сухандони томонидан аренага FIFA президенти ташриф буюргани айтилди ва Инфантино ишқибозларга қўлини силкитиб, қайноқ саломларини йўллади.
Ўйин давомида Ўзбекистон мухлислар жамияти раҳбари Абдураҳмон Фозилов ишқибозларнинг фаоллигига бош-қош бўлиб турди.
Барча мутасаддию мухлислар баҳсдаги эпизодларни катта қизиқиш билан кузатиб борди.
Қизғин ва муросасиз руҳда кечган баҳс якунида жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
LiveБарчаси