Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони 47 кишига етди

Олам

image

Индонезиянинг Флорес ороли соҳилларида юз берган кучли зилзила камида 47 кишининг ҳаётига завол бўлди. Қутқарувчилар вайроналарни тозалашни давом эттиришмоқда. Бу ҳақда “Straits Times” хабар берди.

Қайд этилишича, Индонезияда содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 47 кишига етган, яна 50 киши тан жароҳати олган. Қидирув-қутқарув операциясига ёрдам бериш учун иккита вертолёт ва битта самолёт тайёрланган.

Зилзиладан жабр кўрган ҳудудлардаги бир нечта биноларда аҳоли қамалиб қолгани хабар қилинмоқда. Бундан ташқари, бир қатор йўлларни тўсиб қўйган кўчкилар ҳақида маълумотлар бор.

Бунгача қутқарув хизмати Маумере порт шаҳри атрофида 20 кишининг жасади топилгани, олти киши жароҳатлангани ва икки киши вайронкор вайроналар остида қамалиб қолгани ҳақида хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, 15 августга ўтар кечаси Индонезиянинг Флорес ороли яқинида 7,7 магнитудали зилзила сабабли учта провинцияда цунами хавфи эълон қилинган эди. “Jakarta Globe” нашрининг хабар беришича, ер силкинишлари турар жой бинолари, мактаблар, давлат муассасалари ва шифохоналарнинг вайрон бўлишига олиб келган.

Миллий офатларни бошқариш агентлиги хабарига кўра, асосий силкинишдан сўнг магнитудаси 6,2 гача бўлган бир қатор афтершоклар (қайта ер силкинишлари) қайд этилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг