Индонезияда танкердаги йирик ёнғинда етти киши ҳалок бўлди
Олам
−
13 Май 2020
5196Индонезияда нефть танкерида йирик ёнғин юз берди. Натижада камида 22 киши жабрланди. Бу ҳақда “Jakarta Post” нашри хабар берди.
Шимолий Суматра провинциясидаги Медан шаҳридаги Белаван портида тўхтаган Jag Leela танкерида ёнғин юз бериши натижасида экипажнинг ўнлаб аъзолари қопқонда қолган.
Жабрланганлар шифохонага етказилган, ёнаётган кемада тузоққа тушиб қолганлар эса қидирув-қутқарув жамоаси ёрдамини кутишига тўғри келган. Қутқарувчилар кеманинг турли жойларида жами етти жасад топишган. Аммо Индонезия расмийлари қурбонлар сони ошиши мумкинлигини таъкидлаяпти. Қидирув-қутқарув ишлари ҳам давом эттириляпти.
Индонезия Транспорт вазирлигининг соҳил ва денгиз муҳофазаси хизмати маълумоитига кўра, ёнғин кема портга швартовка қилаётганда юз берган портлаш оқибатида содир бўлган. Кемада нефть бўлгани учун ўт ўчирувчилар узоқ вақтгача ёнғинни ўчира олмаган. Ёнғинни ўчиришга қўшимча учта кема жалб қилинган.
LiveБарчаси