Индонезияда автобус жарликка қулади. 27 киши қурбон бўлди
Олам
−
11 Март 2021
3713Кеча, 10 март куни Индонезиянинг Сумеданг шаҳрида автобус жарликка қулаб тушди. Бу ҳақда "Jakarta Globe" хабар берган.
Таъкидланишича, автобуснинг ичида мактаб ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари, умумий ҳисобда 58 киши бўлган.
Автобус уларни Тасикмалая зиёратгоҳига олиб борганидан сўнг қўшни Субанг туманига кетаётган бўлган.
Фожиа натижасида камида 27 киши вафот этган, улар орасида болалар ҳам бўлган. 39 киши жароҳатланган.
Қайд этилишича, қўшни қишлоқ аҳолиси жабрланганларни эвакуация қилишга ёрдам берган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023