Индонезияда кўчки оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Олам
−
26 Январь 710 1 дақиқа
Индонезияда Ғарбий Ява оролидаги Бандунг провинциясида жойлашган қишлоқда кўчки содир бўлди. Оқибатда 17 киши ҳалок бўлди, қарийб 80 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар оқибатларини юмшатиш миллий агентлигига таяниб, AFP хабар берди.
Қайд этилишича, бир неча минг киши жалб этилган қутқарув ишлари учинчи кундирки давом этмоқда. Кўчки тураржой мавзеларини вайронага айлантирган ва ўнлаб одамларнинг уйларини тарк этишга мажбур қилган.
Минтақада давом этаётган ёмғирлар туфайли тупроқ хавфли бўлиб қолган, янги кўчки хавфи юқори бўлгани сабабли қутқарувчилар ишларни эҳтиёткорлик билан олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда кучли қор бўронлари оқибатида камида 61 киши ҳалок бўлгани, 110 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси