Индонезияда футболчи ҳакамга мушт туширди (видео)

Спорт

image

Индонезияда футбол ўйини ўтказилаётган пайтда футболчи пенальти белгилагани учун ҳакамни уриб, майдонга йиқитди. Бу ҳақда “Матч ТВ” хабар берди.

Манбага кўра, жароҳат олган ҳакам тез ёрдам машинасида майдондан олиб кетилган.

Футболчи Питер Румаропен энди ҳакамнинг юзига мушт туширгани учун узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин. Бу Румаропен тўп сурадиган “Персива Вамена” ва “Пелита Бандунг Рая” клублари ўртасидаги Индонезия чемпионати ўйинида содир бўлди.

Асосий вақт тугашига саккиз дақиқа қолганида ўйинда ҳисоб тенглашди – 1:1, бироқ ҳакам “Персива” дарвозасига пенальти белгилашга қарор қилди ва бундан аламзада бўлган футболчи ҳакамни урди.

Индонезия футбол федерациясининг маълум қилишича, ҳакамга нисбатан қилган иши учун футболчи  жазоланади. Шунингдек, ўйин ҳакамининг учрашувда чиқарган қарорлари юзасидан текширув ишлари олиб борилади.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол Индонезия ҳакам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг