Видео: Индонезияда черков олдида кучли портлаш юз берди

Олам

Бугун, 28 март куни Индонезиянинг Жанубий Сулавеси вилояти маркази Макасар шаҳридаги католик черкови яқинида портлаш юз берди. Бу BBC хабар тарқатди.

Портлаш вақтида черковда одамлар бўлган. Ҳодисада камида 10 киши жароҳатланган. Полиция ҳудкуш террорчи бомба портлатган деб тахмин қиляпти. Ҳодиса жойидан инсон танасининг парчалари топилган. Аммо улар бир киши бўлганми ёки икки ҳозирча номаълум.

Портлаш ортида ким тургани номаълум. Негаки ҳеч бир радикал гуруҳ жавобгарликни ўзи зиммасига олмаган.

Руҳоний Вильхемус Тулакнинг айтишича, қўриқчилар ҳудкушни ушлашга ҳаракат қилган. У мотоциклда келган ва черковга киришга уринган.

Портлаш червокнинг ён томонидаги кириш қисмида юз берган. Видеокузатув камералари олов, тутун ва атрофга сочилган парчаларни суратга олган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Индонезия

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг