Индонезия Президенти янги пойтахтга кўчмоқда

Олам

image

Индонезия Президенти Жоко Видодо 10 сентябрь куни мамлакатнинг янги пойтахти Нусантарага кўчиб ўтади. Бу ҳақда “Jakarta Globe” хабар берди.

Нашрга кўра, Жоко Видодо 10 сентябрь куни Нусантарадаги қароргоҳида иш бошлайди ва у ерда президентлик муддати тугагунча фаолият олиб боради.

“Президентнинг иш жойига айланадиган Гаруда саройи тайёр. Демак, Президент кейинги Президентга ҳокимиятни топширишдан олдин Гаруда саройида ишлаш қандай эканлигини ҳис қилишни исташи нормал ҳолат. Бу лойиҳа ҳақиқатан ҳам унинг мероси” дейди Президент матбуот котиби Ҳасан Насбий.

Маълумот учун, Жоко Видодо 2019 йилда Индонезия пойтахтини Жакартадан кўчириш ғоясини илгари сурган. Дастлаб метропол Калимантан оролида 2024 йилгача қурилиши режалаштирилган эди. Ушбу мақсад учун қарийб 32 миллиард доллар ажратилган, аммо COVID-19 пандемияси туфайли лойиҳа тўхтатилган. 2022 йил январь ойи ўрталарида давлат раҳбари янги пойтахт Нусантара (“архипелаг” маъносида) деб номланишини эълон қилган. 28 июль куни Жоко Видодо ўзининг илк иш кунларини ўтказиш учун у ерга борган, бироқ 30 июль куни мамлакат ҳукумати жойлашган Жакартага қайтиб келган. Февралдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонган Прабово Субианто Нусантарадаги пойтахт қурилишини тугатишга содиқлигини ва у ерга кўчиб ўтишга тайёрлигини маълум қилди. У шу йилнинг 20 октябрида президентликка қасамёд қилади ва амалдаги Президент Жоко Видодо ўрнини эгаллайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Индонезия Жоко Видодо Прабово Субианто Нусантара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг