Илон Маск Оқ уй мажмуасидан офис олади – NYT
Олам
−
14 Январь
1538Америкалик миллиардер Илон Маск Оқ уй комплексидан ўзига офис олади. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “The New York Times” нашри хабар берди.
“Жаноб Маск учун мўлжалланган хона Оқ уйга туташган Эйзенхауэр маъмурий биносида жойлашган”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Маск АҚШ Президентининг офиси жойлашган Оқ уйнинг Ғарбий қанотига махсус рухсатнома олиш масаласини амалдорлардан сўраган, бироқ ҳозирча жавоб олмаган.
Маскга шахсий офис ажратилиши сабаби у АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган Давлат самарадорлиги бошқармасини (DOGE) собиқ президентликка номзод Вивек Рамасвами билан биргаликда бошқариши кутилмоқда.
Маск ва Рамасвамининг фикрича, АҚШнинг ҳозирги молиявий сиёсати демократия учун “экзистенциал таҳдид” ҳисобланади. Шу сабабли улар қатъий чоралар кўришга чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Теsla, SpaceX ва X ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск Дональд Трампнинг Оқ уйга қайтишига ёрдам бериш учун қарийб 260 миллион доллар сарфлагани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь