Илон Маск хавфсизлиги учун йилига миллионлаб доллар сарфлайди
Олам
−
14 Сентябрь
6089Америкалик миллиардер Илон Маскнинг шахсий хавфсизлиги ҳар йили миллионлаб долларга тушади. Бу ҳақда Tesla’нинг ички ҳужжатларига таяниб, “The New York Times” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Маск мунтазам равишда суиқасд ва таъқиблар билан юзлашади. Шу сабабдан у шахсий қўриқчилар ёллаган ва унинг қўриқчилари АҚШ Махфий хизматининг кичикроқ эквивалентига айланишга улгурган.
Маскка яқин манбалар у тез-тез бўладиган таҳдидлар туфайли кўпроқ изоляцияланган турмуш тарзида яшай бошлаганини маълум қилган. Тадбиркор камдан-кам ҳолларда, ҳатто Х компаниясининг ҳожатхонасига борганида ҳам тансоқчиларсиз ҳаракат қилмайди.
Қайд этилишича, илгари Маскка фақат иккита қўриқчи ҳамроҳ бўлган. Бугунги кунда эса у 20 нафар хавфсизлик мутахассисининг хизматидан фойдаланмоқда. Қуролланган қўриқчилар Маск кириши керак бўлган биноларни олдиндан текширади ва турли йўлларни ўрганади. Шунингдек, унинг хавфсизлик ходимлари миллиардер тадбиркор сифатида эмас, балки давлат раҳбари каби ҳимоя қилинишини таъкидлаган.
Маълум бўлишича, Остиндаги Tesla заводи очилганидан бери террористик таҳдид билан боғлиқ саккизта ҳолат кузатилган ва улардан камида иккитаси тўғридан-тўғри Маскка қарши уюштирилган.
LiveБарчаси