Илон Маск дунёнинг энг бой иккинчи одамига айланди – Bloomberg

Олам

image

SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маск “Bloomberg” талқинига кўра, дунёнинг энг бой одамлари рейтингида иккинчи ўринни эгаллади. У Microsoft асосчиси Билл Гейтсдан олдинга чиқиб олди.

Таъкидланишича, Маскнинг бойлиги 127,9 миллиард долларга етган, йил давомида у 100,3 миллиард доллар ишлаб топган. 

Билл Гейтс эса 127,7 миллиард доллар капитали билан учинчи ўриндан жой олган. 

Amazon асосчиси Жефф Безос Bloomberg Billionaires Index рейтингининг ўзгаришсиз етакчиси бўлиб қолмоқда. Унинг бойлиги 182 миллиард долларга баҳоланган. 

Шунингдек, дунёнинг энг бадавлат беш одами қаторидан Louis Vuitton Moët Hennessy Президенти Бернар Арно ва Facebook асосчиси Марк Цукерберг ҳам жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

РЕЙТИНГ ИЛОН МАСК ЭНГ БОЙ

Баҳолаганлар

426

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг