Илон Маск муаммолар сабабли Калифорниядан кўчиб кетди
Олам
−
09 Декабрь 2020
8383Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШнинг Калифорния штатидан Техас штатига кўчиб ўтганини маълум қилди. Бу ҳақда у "The Wall Street Journal" нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Маскнинг айтишича, кўчиш учун ҳаракат бир неча ой аввал бошланган.
Маълумот ўрнида, Илон Маскнинг Tesla компанияси Техасда янги завод қуришни режалаштирган. Бунгача тадбиркор Калифорния маъмурлари билан низолар доирасида ишлаб чиқаришни Невада ва Техасга кўчириш билан таҳдид қилган.
Қарама-қаршиликларга Аламида округи маъмуриятининг коронавирус тарқалиши сабабли Tesla заводида ишни қайта тиклашга қўйган тақиқи сабаб бўлган.
Аввалроқ, Илон Маскнинг қўл остида ишлайдиганлар ундан қанчалик қўрқиши ҳақида маълумот бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь