Маск Марсга қачон инсон қадами етишини айтди
Технология
−
02 Декабрь 2020
9317Марс сайёрасига биринчи одам яқин олти йил ичида бориши мумкин. Бу ҳақда SpaceХ асосчиси Илон Маск айтиб ўтди.
“Олти йилдан кейин бўлишига ишончим комил”, деган Маск Марсга инсон қадами етиши ҳақида гапириб.
Унинг сўзларига кўра, қулай вазият бўлса, парвоз тўрт йилда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Маълумот учун, миллиардер Илон Маскнинг лойиҳаларидан бири бу Марсни ўзлаштириш ҳисобланади. Маскнинг SpaceХ компанияси маҳсулоти бўлган Starship кемаси 2024 йилдаёқ экипаж билан Қизил сайёрага саёҳат қилиши кутилмоқда. Тадбиркорнинг асосий мақсади - миллионга яқин Марс колонистлари истиқомат қиладиган биринчи шаҳар яратиш.
Аввалроқ, Илон Маск “Bloomberg” талқинига кўра, дунёнинг энг бой одамлари рейтингида иккинчи ўринни эгаллаганди.