Илк бора аёл киши ДСИ раҳбари этиб тайинланди
Жамият
−
26 Март 2020
13288Давлат солиқ қўмитаси буйруғига биноан Наргис Зарибжановна Исломова Тошкент шаҳар Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Наргис Исломова янги лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-ўрганишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот ўрнида, Наргис Исломова 1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1993 йилдан буён давлат солиқ органлари тизимида масъулиятли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда.
Наргис Исломова Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини Муҳандис-иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Шунингдек, у Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси махсус унвонига эга.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь