Илк бор ўзбекистонлик 4 шахматчи FIDE рейтингида ТОП-100 таликка кирди

Спорт

image

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) сентябрь ойи учун жаҳон шахматчилари рейтингини эълон қилди. Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов рейтингини 2713 га етказиб, жаҳон рейтингида 64-ўриндан 30-ўринга кўтарилди.

Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистонда бўлиб ўтган жаҳон шахмат олимпиадаси ва Туркия суперлигасида жами 22 та ўйин ўтказиб, муваффақиятга эришгани сабаб шундай натижага эришди. У ёш шахматчилар рейтингидаги ўрнини икки поғонага яхшилаб, 4-ўринга чиқди.

FIDE’нинг ТОП-100 рейтингида ўзбекистонликлар сони илк марта 4 нафарга етди. Рустам Қосимжонов (2670) 72-ўринда бормоқда. Олимпиада чемпионлари — Нодирбек Ёқуббоев (2656) ва Жавоҳир Синдоров (2651) кучли юзталикка кириб, мос равишда 89- ва 92-ўринларни банд этишди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси FIDE рейтингида 18-ўринга кўтарилди (+1).


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг