Илҳом Алиевнинг сайти Қорабоғдаги операция пайтида йирик киберҳужумга учради

Олам

image

Қорабоғда аксилтеррор чоралари бошланганидан бери Озарбайжон Президентининг расмий сайти йирик киберҳужумга учради. Бу ҳақда Озарбайжон Махсус алоқа ва ахборот хавфсизлиги давлат хизмати бошқармаси бошлиғи Турал Маммадов “Халқаро киберхавфсизлик кунлари” анжуманида маълум қилди.

"Озарбайжонда аксилтеррор чоралари бошланган пайтда давлат муассасаларининг интернет-ресурсларида кўплаб киберҳужумлар қайд этилган. Биргина Президентнинг расмий сайтида 4 миллиондан ортиқ  DDoS ҳужумлари аниқланган", дейди Мамедов.

Унинг таъкидлашича, киберҳужумлар кўплаб сохта доменлар орқали амалга оширилган.

“Хизмат кўрсатиш мутахассислари бундай ҳаракатларнинг олдини олишда муваффақият қозонмоқда”, деган бошқарма бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда “Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш мақсадида” маҳаллий аксилтеррор чоралари бошланганини эълон қилганди. 20 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да мазкур тадбирлар тўхтатилди.  Бугун, 21 сентябрь куни Қорабоғ арман жамияти вакиллари Озарбайжоннинг масъул вакили билан учрашиш учун Евлах шаҳрига етиб келди. У ерда Озарбайжон ҳукумати вакиллари ва Қорабоғнинг арман аҳолиси ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорабоғ Илҳом Алиевнинг сайти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг