Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олди
Жамият
−
02 Июль 8533 1 дақиқа
Бугун, 2 июль куни Бакудаги “Загулба” қароргоҳида Озарбайжонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев самимий кутиб олди.

Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтди.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.

Бугун, 2 июль куни икки мамлакат етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказади, “Ўзбекистон” боғига тамал тоши қўяди ва Ўзбекистоннинг Бакудаги элчихонаси янги биносини очиб беради.

Эртага, 3 июль куни Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев мулоқотни Озарбайжоннинг Қорабоғ туманида давом эттириб, Хонкендидаги қўшма тикувчилик фабрикаси ва Ағдам шаҳридаги “Иморат” тарихий-меъморий мажмуаси билан танишади.
Live
Барчаси