Илҳом Алиев Бельгия вазирининг “қорасини кўриш”ни хоҳламайди

Олам

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Бельгия Ташқи ишлар вазирини арманпараст позицияси ва Арманистонга ташрифи пайтидаги асоссиз баёнотлари туфайли қабул қилмайди. Бу ҳақда бугун, 24 август куни “Axar” хабар берди.

Президент Илҳом Алиев одатда мамлакатга ташриф буюрган хорижий давлатлар Ташқи ишлар вазирларини қабул қилади, давлатларнинг икки томонлама муносабатлари, минтақа ва жаҳондаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.

Бироқ бу анъанага Бельгия Ташқи ишлар вазири Хажа Лабиб билан истисно киритилади. Чунки у 22 август куни минтақага ташрифини бошлаганда, дастлаб Арманистонга бориб, у ердаги “Арман геноциди” деб аталган ёдгорликни зиёрат қилган ҳамда Арманистон Ташқи ишлар вазири ва Бош вазири билан бўлган учрашувларда арманпарастлик позициясини намоён этиб, Озарбайжонга қарши асоссиз даъволар билдирган.

Бельгия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари минтақага ташрифи доирасида бугун, 24 август куни Озарбайжонга боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Илҳом Алиев Арманистон Бельгия Хажа Лабиб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг