Икки вилоятда ўқувчилар учун бепул автобуслар йўлга қўйилади

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида олис ҳудудлардан қатнайдиган мактаб ўқувчилари учун бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасида маълум қилинди.

Фармон лойиҳаси ҳозирда кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган.

Лойиҳада Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилиши назарда тутилган.

Фармон лойиҳасига кўра, мазкур тартиб 1 сентябрдан бошлаб амалга оширилиши, унинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун Қашқадарё ва Сурхондарё вилоят ҳокимлиги масъул бўлиши белгиланади.

Маълумот учун, ушбу ҳужжат ҳали лойиҳа бўлиб, ҳозирча юридик кучга эга эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё мактаб Қашқадарё ўқувчи бепул автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг