Икки ўзбекистонлик боксчи IBA бокс кечасида рингга кўтарилди

Спорт

image

Кеча, 18 апрель куни Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида IBA.Pro 2 профессионал бокс турнири бўлиб ўтди. Ушбу кечада икки ўзбекистонлик профбоксчи Саиджамшид Жафаров ва Мадияр Мадраҳимов жанг қилди.

Супер ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари ўзбекистонлик Саиджамшид Жафаров россиялик Сергей Лубкович рингга чиқди. Жанг тўлиқ 6 раунд давом этди ва якунда Жафаровнинг қўли баланд кўтарилди.

Ушбу кечада оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Мадияр Саидраҳимов Россия вакили Андрей Стоцкийга қарши жанг қилди. 6 раундлик беллашув сўнгги раундда рефери томонидан тўхтатилди. Мадияр жангда техник нокаут ҳисобига муддатидан олдин зафар қучди.

Маълумот ўрнида, бу Жафаровнинг профессионал фаолияти давомидаги 6-жангида қўлга киритган 5-ғалабаси бўлди. Унинг ҳисобида битта мағлубият ҳам мавжуд.

Мадраҳимов эса профбоксдаги ўзининг иккинчи жангида иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ўзбекистонлик икки боксчи Саудия Арабистонида бўлиб ўтган WBC гран-присида рингга кўтарилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саиджамшид Жафаров IBA.Pro 2 профессионал бокс турнири Мадияр Мадраҳимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг