Ўзбекистонлик боксчи IBA “Pro European Champion” камарини қўлга киритди

Спорт

image

Кеча, 31 январь куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бокс бўйича навбатдаги IBA “Champions Night” турнири бўлиб ўтди. Ушбу турнирда ўзбекистонлик боксчи Саиджамшид Жафаров мезбон спортчини мағлуб этди ва IBA “Pro European Champion” камарига эга чиқди .

“Лужники” мажмуаси мезбонлик қилган ушбу бокс оқшомида 71 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров ўзининг навбатдаги жангини Дмитрий Захаровга қарши ўтказди ва 6 раунд тўлиқ давом этган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. 

Маълумот ўрнида, Жафаров сўнгги жангини ўтган йилнинг 30 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этилган “RCC Boxing Promotions” промоутерлик компанияси турнирида россиялик Гор Оганесянга қарши ўтказган ва ўшанда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Мазкур жанг ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори бўлган Саиджамшиднинг профбоксдаги дебют жанги бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Саиджамшид Жафаров IBA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг