Икки кунлик пасайишдан сўнг доллар курси ошди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 28,92 сўмга ошди ва 11 915,64 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 32,19 сўмга кўтарилиб, 13 749,46 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,18 сўмга арзонлашди ва 146,19 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани 4,29 сўмга кўтарилиб, 1765,52 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 400 сўмга ошди ва 1 млн 828 минг 300 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 6 август Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 8 млн 206 минг 956 сўмга ошди ва 769 млн 206 минг 956 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг