ИИВда 4 бошқарма бошлиғи ўзгарди
Жамият
−
24 Ноябрь 2019
9440Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинланди:
Генерал-майор Азизбек Исроилович Икрамов – Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига;
Полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев – Ички ишлар вазирининг ўринбосари молия ва моддий техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига;
Полковник Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев – Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига;
Полковник Олим Чорикулович Саидов – Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига;
Полковник Улуғбек Тошпўлатович Муҳамедов – Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига.
Аввалроқ, ИИВнинг ҳудудий тузилмасида тайинловлар бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси