ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
29 Октябрь 2022 15395 1 дақиқа
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Шерзод Шокирович Иброҳимов Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Полковник Бунёд Мадиримович Ражабов Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Бунёд Ражабов Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь