ИИВ тизимида катта тозалаш: 10 нафар ходим ишдан бўшатилди, 13 тасига хизмат текшируви тайинланди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятида 10 нафар ходим ички ишлар органлари сафидан четлатилди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБнинг шахсий таркиби билан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишида, Навоий вилояти ИИБнинг барча шахсий таркиби билан ўтказилган йиғилишда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан турли кўринишдаги салбий ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш, хусусан, коррупцион турдаги жиноятларни келтириб чиқарувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мавзулари юқори кўтарилган.

Шунингдек, барча раҳбарларга қўл остидаги шахсий таркибни кунлик назорат қилиш жараёнида ҳар бир ходимга индивидуал тарзда ёндашишлари, уларнинг хизмат фаолияти, ижтимоий-оилавий аҳволи, руҳий-психологик ҳолатини инобатга олган ҳолда, вазифа ва топшириқлар берилиши ва ҳар бир раҳбар ўз қўл остидаги ходимларига жавобгар эканлиги таъкидланганди.

Шу билан бир қаторда жорий йилнинг 10 ойи мобайнида ходимлар томонидан 93 та турли хилдаги салбий ҳолатлар содир этилган бўлиб, 10 нафар ходим ички ишлар органлари сафидан четлатилган. Йиғилиш давомида ҳам салбий ҳаракатлари аниқланган 13 нафар ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши тайинланган.

Бундан ташқари, Ички ишлар органларини халқчил ва профессионал тузилмага айлантириш борасида ижобий ишларни жадаллаштириш, ходимларни жанговар ва жисмоний шайлигини, билим даражаларини янада ошириш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда “сохта” ички ишлар ходими ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий ходим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг