Навоийда “сохта” ички ишлар ходими ушланди

Жамият

image

Навоий вилоятида ўзини ички ишлар ходими сифатида таништириб, аёлни шахсий суратларини тарқатиш билан шантаж қилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятида яшовчи 25 ёшли фуқаро навоийлик аёл билан ижтимоий тармоқ орқали танишиб, у билан ишқий муносабат ўрнатган. Қисқа фурсатда аёлнинг ишончига кирган эркак унинг ярим яланғоч ҳолатдаги фото ва видеоларини қўлга киритган.

Орадан вақт ўтиб муносабатларда келишмовчиликлар пайдо бўлганидан сўнг, эркак ўзини ИИБ ходими сифатида таништириб, аёлнинг шахсий фото ва видеоларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқита бошлаган ва ундан пул талаб қилган.

Маълум бўлишича, айбланувчи мунтазам аёлни қўрқитиб, ундан пул талаб қилган. 

“Аввалига қариндошларимдан 250 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача қарз олиб, унинг талабларини қондириб турдим. Аммо у ҳар куни пул сўраб, яна шантаж қилишда давом этди. Охири ички ишлар органларига мурожаат қилишга мажбур бўлдим”, деб кўрсатма берган жабрланувчи.

Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Навоий вилояти бўлими ва вилоят ИИБ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида товламачиликда гумонланган шахс қўлга олинган.

“Бу қилмишларимни ҳеч ким билмайди, мени топишмайди, деб ўйлагандим. Қилган ишимдан қаттиқ пушаймонман”, деган эркак айбига иқрор бўлган ҳолда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижонда банкдан кредит олиш учун божхона ходимининг сохта гувоҳномаси ва ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумотнома тайёрлаш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилганди.

Комила Қобилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг