Нарпайдаги жанжал бўйича ака-укалар қўлга олинди
Жамият
−
22 Август 2019
9624Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Хатирчи туманида қиз болага пичоқ тираган йигитлар ушлангани ҳақида хабарлар тақралди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 14 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видео Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ўрганилди.
Ушбу ҳолат Навоий вилоятининг Хатирчи туманида эмас, балки, Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида жорий йилнинг 10 июнь куни содир бўлган. Шу куни соат 23:00 ларда Т.С., А.Қ. ва Қ.А. ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Нарпай туманининг Оқтош шаҳри ҳудудида У.К.га тегишли бўлган “Тико” русумли автомашинада Г.Р. билан ўзаро суҳбатлашиб ўтирган О.Қ., У.К. ва Д.С.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб, уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, У.К.га тегишли бўлган “Samsung” русумли уяли телефон ва автомашинанинг бир жуфт “Sony” русумли радиокарнайи, Д.С.га тегишли “Samsung” русумли уяли телефон ва 750 минг сўм пул, О.Қ.га тегишли “Samsung” русумли уяли телефони ва эркаклар кумуш занжирини қўлга киритиб, ушбу ҳолатларни О.Қ.га тегишли бўлган “Samsung” русумли уяли телефонга тасвирга олиб, кейинчалик ушбу тасвирларни интернет тармоғига жойлаштирган.
Ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Қ. ва унинг укаси Қ.А. жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Бундан ташқари, Г.Р. таъкидлаб ўтган, унинг бўйнига О.Қ., У.К. ва Д.С. пичоқ тираб қўрқитганлиги ҳолати дастлабки тергов даврида ўрганилади.
LiveБарчаси