ИИВ билан боғланиш учун махсус Telegram-бот ишга тушди (видео)

Жамият

image

Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси билан тўғридан тўғри боғланиш учун махсус Telegram-бот ишга туширилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, эндиликда @iiv_shxbb_bot орқали ички ишлар органлари ходимининг коррупция, тамагирлик, ёки бошқа ноўрин хатти-ҳаракатлари, шунингдек, ходимлар хизматда дуч келаётган муаммолари ҳақида тез ва осон хабар бериши мумкин.

Билдирилишича, ботнинг асосий вазифаси – Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси билан самарали алоқа ўрнатиш, муаммоларни эрта аниқлаш, тизимда шаффофлик ва адолатни таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳисобланади.

“Ҳар бир хабар тезкор текширилиб, мурожаат этувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда.

Бот орқали мурожаат – @iiv_shxbb_bot.

Шунингдек, қўшимча равишда Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг 71-231-31-74 ишонч телефон рақами орқали ҳам хабар йўллаш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Ички ишлар вазирлиги Telegram-бот Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг