ИИББ ва прокуратурада видеоконференцалоқа режимида ҳам тергов ўтказиш мумкин бўлади

Жамият

image

Тошкент шаҳар прокуратураси тергов бўлинмалари ва Ички ишлар бош бошқармаси тергов бошқармасининг фаолияти халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибага мувофиқ намунавий тарзда ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган фармонда айтилган.

Ушбу тергов бўлинмалари замонавий криминалистик ускуналар билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, процессуал ҳаракатларни аудио ва видеога қайд этиш тизимлари ҳамда стенография қилиш ускуналари билан таъминланади. 

Тергов хоналари замонавий тарзда, халқаро стандартларга мослаштирилиб, шахсларнинг ҳимоячи билан холи учрашиши учун мўлжаллаган ҳолда ташкил этилади.

Шу билан бирга, тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш учун жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарини техник воситалар ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш чоралари кўрилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ Тошкент шаҳар прокуратураси

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг