ИИББ Тошкентдаги гиёҳванд модда рекламасининг кетига тушди
Жамият
−
22 Ноябрь 2019
6463Аввалроқ, Тошкент шаҳри кўчаларида синтетик гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи сайт рекламаси пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси мазкур рекламалар юзасидан расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, шаҳар кўчаларидаги рекламалар ҳақида ИИББ Жиноят қидирув бошқармасининг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўлими огоҳлантирилган. Натижада Яшнобод туманидаги реклама баннери олиб ташланган.
Айни вақтда реклама буюртмачисининг шахси аниқланяпти. Шунингдек, реклама қўювчи томонидан бундай баннерлар қасддан ёки билмасдан ўрнатилганига ойдинлик киритиляпти. Ўрганиш натижалари ҳақида маълумот берилади.
Маълумот учун, гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланувчи сайт рекламалари нафақат Тошкентда балки Марказий Осиёнинг бошқа йирик шаҳарлари: Олма-ота, Нур-Султон, Душанбе, Бишкек, Ўшда ҳам ўрнатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь