ИИББ: Тошкентда хонадон ичидан икки кишининг жасади топилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 7 июнь куни тахминан соат 21:20ларда Тошкент шаҳридаги Чилонзор туманининг 19-мавзесида яшовчи 53 ёшли Л.М. 102 рақамига мурожаат қилган. Аёл уйига қайтиб келганида ҳеч ким эшикни очмагани, аммо онаси, 77 ёшли Ш.М. ва 28 ёшли ўғли М.Т. квартирада бўлиши кераклигини хабар берди.

ИИББ маълумотида айтилишича, ФВВ мутахассислари профилактика инспектори томонидан чақирилди ва гувоҳлар иштирокида квартиранинг эшиги очилди. Квартирада кучли ҳид бўлгани, ҳамма жойда ҳашаротларни ўлдириш учун мўлжалланган кулранг кукунга эга газета варақлари ёйилиб ташлангани айтилади. 77 ёшли Ш.М.нинг жасади йўлакда, М.Т.нинг жасади балкондан топилган.

Воқеа содир бўлган жойга ИИБ ходимлари, прокурор, солиқ инспекцияси бошлиғи, шунингдек, Чилонзор тумани ҳокимлиги ва санитария-эпидемиология хизмати вакиллари чиққан. Текшириш ўтказилмоқда, тегишли экспертизалар тайинланган.

“Ҳурматли фуқаролар! Ҳашаротлардан қутулиш учун ўзингизга номаълум бўлган моддаларни ишлатмасликни сўраймиз. Заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланиш масалалари бўйича мутахассисларга мурожаат қилинг”, дейилади ИИББ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made