ИИББ “Эски жува” бозоридаги жанжал бўйича маълумот берди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг “Эски жува” бозорида аёллар ўртасида юз берган жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

Унга кўра, 23 февраль куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 39 ёшли Зулфия К. ариза билан мурожаат қилиб, у билан жанжаллашиб ҳақорат қилган қариндошлари – 58 ёшли Матлуба Ш. ва унинг ўғли Хожиакбар Ш.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Матлуба Ш. ва Хожиакбар Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун туман судига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ

Баҳолаганлар

529

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг