ИИББ Чирчиқда ўлимга сабаб бўлган жанжал ортидан журналистларни огоҳлантирди
3-саҳифа
−
02 Апрель 12019 2 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи 32 ёшли фуқаро спиртли ичимликлар сотувчи дўкон эгаси билан жанжаллашиб, жароҳат олгани ва оқибатда вафот этгани хабар қилинганди.
Ижтимоий тармоқларда эса марҳумнинг онасига ўғли аёл кишини қутқараман деб жанжалга аралашгани ва оқибатда ўзи калтакланиб, оғир жароҳатлар билан шифохонага тушгани ва ўша ерда вафот этганини айтаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аёл ушбу жиноят ишини ҳуқуқ-тартибот идоралари кўчадаги жанжал сифатида кўраётганидан норози экани айтилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобур Тўлаганов муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 5 март куни Чирчиқ шаҳрида 2 нафар фуқаро М.К. ва Д.Х. ўртасида спиртли ичимлик олди-сотдиси устида жанжал юзага келиб, М.К.га оғир тан жароҳатлари етказилган. Тан жароҳати натижасида М.К. кейинчалик шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси, 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг 7 март куни фуқаро Д.Х.га нисбатан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш“ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Ҳозирда ОАВ ва жамоатчилик томонидан ҳолат юзасидан турли, ҳаққонийлиги текширилмаган талқинлар эълон қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси “Ахборотлаштириш тўғрисидаги“ Қонунига кўра, интернет тармоғига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши лозимлиги, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида“ги қонунида, журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши белгилаб қўйилганлигини эслатиб ўтамиз”, дейди Тўлаганов.
Унинг эслатишича, Жиноят кодексининг 239-моддасига кўра, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
“Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов жараёни кетаётганлигини инобатга олиб, ижтимоий тармоқ фаолларидан воқеа тафсилотларини бир томонлама тавсиф қилмасликни ва асослантирилмаган ахборот тарқатмасликларини сўраймиз”, дейди ИИББ матбуот котиби.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь