Иcроил БМТ Бош котибини “персона нон грата” деб эълон қилди
Олам
−
02 Октябрь
9365Исроил БМТ Бош котиби Антониу Гутерришни "персона нон грата" деб тан олди ва унинг мамлакатга киришини тақиқлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Исроил Кац X’даги саҳифасида ёзди.
Унинг айтишича, бу қарор Гутерришнинг Эроннинг Исроилга ҳужумига муносабати билан қабул қилинган. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Бош котибни ҳужумни тўғри таҳлил қилмаганликда айблаган.
“Дунёнинг деярли ҳар бир давлати қилганидек, Эроннинг Исроилга қилган жирканч ҳужумини сўзсиз қоралай олмаса, у Исроил тупроғига қадам қўйишга лойиқ эмас. ҲАМАС, “Ҳизбуллоҳ”, ҳусийлар ва ҳозирда глобал террорнинг онаси бўлган Эрондан террорчилар, зўрловчилар ва қотилларни қўллаб-қувватлаган Бош котиб БМТ тарихида доғ сифатида эслаб қолинади”, деб ёзган вазир.
23 сентябрь куни Исроил Ливанда "Шимолнинг ўқлари" деб аталувчи операцияси бошланганини эълон қилди. 28 сентябрь куни Исроил ўзининг ҳаво ҳужуми билан “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳни ўлдиргани маълум бўлди. 1 октябрга ўтар кечаси ЦАХАЛ Ливан жанубидаги чегара ҳудудида “Ҳизбуллоҳ” нишонларига қарши чекланган, маҳаллийлаштирилган ва мақсадли рейдлар бошланганини эълон қилди.
1 октябрь куни кечқурун Эрон Исроилга ракеталар билан зарба берганди. Исроил армияси радиоси Эрондан Исроилга 200 га яқин ракета учирилганини айтди. Кейинроқ Исроил ҳарбийлари аниқ овоз чиқариб, аҳоли ўз бошпаналарини эркин тарк этишларини билдирди. Исроил Эронга "оғриқли жавоб" беришга ваъда берди.
Маълумот ўрнида, "персона нон грата" дипломатик атама бўлиб, қабул қилувчи давлат томонидан тасдиқланиши рад этилган хорижий шахс.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Бош котиби Ливан иккинчи Ғазо бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси