Ички кийимларига тақинчоқ яшириб, чегарадан ўтмоқчи бўлган хорижлик ушланди

Олам

image

Андижон вилояти Божхона бошқармасининг “Қорасув” чегара божхона постида қўшни давлат фуқароси ички кийимлари орасида тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлганида қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, хорижлик фуқаро 96 грамм оғирликдаги заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолинган.

Божхона ходимларида шубҳа уйғотган ушбу шахс белгиланган тартибда ва холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда 19 дона тақинчоқларнинг бир қисмини ўзига тақиб олган ҳолда, бир қисмини эса ички кийимлари орасига яширганча олиб ўтишни режалаштиргани фош бўлган.

Билдирилишича, қиймати 75 млн сўмлик тилладан ишланган мазкур заргарлик буюмлари вақтинча сақловга олинган ва ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Навоий” чегара божхона постида қуйма олтинни жинсий аъзосига яшириб, ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорасув тақинчоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг