Ички ишлар вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан Ички ишлар вазирига икки ўринбосар тайинланди.

Қарор билан Яҳёжон Ортиқбоевич Абдулхаков ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Абдулхаков тайинловга қадар 2019 йилнинг ноябридан буён Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, Нажмиддин Садирович Тўрахўжаев Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори лавозимида фаолият олиб борган.

Аввалроқ, ИИВ Академия раҳбари Баҳодир Матлюбов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ тайинлов

Баҳолаганлар

406

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг