Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов мукофотланди
Жамият
−
25 Август
13991Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Раззақович Бобожонов I даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони имзоланди.
Билдирилишича, Ўзбекистон Қуролли кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ соҳа вакиллари фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланган.
Мукофотланганлар орасида Ички ишлар вазири билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Юсупович Мавлонов ҳам бор. Улар “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
Маълумот учун, Пўлат Бобожонов 2017 йилдан бери Ички ишлар вазири сифатида ишлаб келяпти. Бунгача у Хоразм вилояти ҳокими, Бухоро вилояти прокурори, Жиззах вилояти прокурори, Бош прокуратуранинг Солиқ ва валюта жиноятларига қарши курашиш департаменти бошлиғи, Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Бахтиёр Исломов эса 2022 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимида ишлаб келади. Бунгача у Ўзбекистон Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борган.
Тақдирланган соҳа вакиллари қуйида келтирилган:
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони билан
Бахтиёр Мўминович Мансуров - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси
I даражали “Шон-шараф” ордени билан
Пўлат Раззақович Бобожонов - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири
“Мардлик” ордени билан
Муродилла Сайдуллаевич Аликариев - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари
Миршароф Нуралиевич Хушбақов - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси
Исмоил Махамадзкирович Шарипов - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика қутқарув маркази бошлиғи
“Дўстлик” ордени билан
Бахтиёр Жаҳангирович Исломов - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси
Михаил Александрович Лим - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий сафарбарлик бўлими муҳим топшириқлар бўйича инспектори
Акмалхужа Юсупович Мавлонов - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси
“Жасорат” медали билан
Марат Толипжонович Алимбаев - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика қутқарув маркази отряд катта йўриқчи-қутқарувчиси
Шерзод Рахматуллаевич Алимов- Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика қутқарув маркази отряд катта уста-қутқарувчиси
Ёдгорбек Оматжонович Атанаев - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бош сержанти ёрдамчиси
Жамолиддин Тохиржонович Зикиров - Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси отряд командирининг ўринбосари
Ҳусниддин Туланбоевич Мирзаматов - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказ катта йўриқчиси
Хуршид Тошмуротович Мўминов - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Искандар Мухидинович Нурбоев - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси
Элбек Уктамович Примов (марҳум) - Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ички ишлар бўлими йўл-патруль хизмати катта инспектори
Руслан Каримович Таиров - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд вилояти бўйича портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш махсус отряди бош мутахассиси
Ситора Шавкат қизиТурдибекова - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими йўриқчи-спортчиси
Ҳикматилло Ҳамидулло ўғли Хабибуллаев - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси
Хасан Шотуйғунович Шонусратов - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика қутқарув маркази отряд командири
“Содиқ хизматлари учун” медали билан
Абдимутал АбдикаримовичАбдигапиров - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация тeхнологиялари ва алоқа ҳарбий институти кафедра профессори
Искандар Абдулбоқиевич Абдуллаев - Андижон вилояти Божхона бошқармаси бўлим бошлиғи
Яхё АбдуғаниевичАбдураҳмонов - Юнусобод тумани прокурори
Парахат Айтниязов - Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси раиси
Алексей Сергеевич Гончаров -Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кинология бўлинмаси кичик инспектор-кинологи
Абдуманноб Абдуллажонович Гофуров -Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси
Элдор Истамович Ғуломов - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти батальон командири
Анваржон Худойбердиевич Душаев - Сирдарё вилояти Ховос тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори
Исматжон Нигматжонович Ибрагимов - Самарқанд шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
Нуъмон Усмонович Мухаммадиев - Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси бошлиғи
Джумабай Джурабаевич Насиров - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси “Шон-шараф” музейи бўлим бош мутахассиси
Незаметдинова Дилдора Абдумаликовна - Тошкент вилояти Божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости катта инспектори
Норқабилов Худойберди Раббимович - Навоий шаҳар прокурори
Парпиева Гулнора Ахатовна - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси
Раҳимов Нодирбек Муйидинович - Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ички ишлар бўлими бошлиғи
Рустамов Жасурбек Илхомович - Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – тергов бўлими бошлиғи
Фазилов Жахангиржон Тулқинович - Фарғона вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи
Худойқулов Зокир Нормуродович - Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси
Эргашев Илхом Абдумуталифович - Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи
Эшанжанов Сайдуллохон Низомович - Наманган вилояти Давлатобод тумани ички ишлар бўлими патруль-пост хизмати отряди бўлинма командири
Юсупов Саъдулло Насруллоевич - Самарқанд вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори
“Соғлом турмуш” медали билан
Юсупов Умарбек Худайберганович - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тиббиёт бошқармаси бошлиғи
“Шуҳрат” медали билан
Агзамходжаев Искандар Ялкинович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғининг биринчи ўринбосари
Давидова Регина Левоновна - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи
Каримов Ғолиб Толибоевич - Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ички ишлар бошқармаси профилактика катта инспектори
Қодиров Сирожиддин Надирханович - Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати отряди бўлинма командири
Қурбонов Қувондиқ Каримович - Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ички ишлар бўлими катта тезкор вакили
Маматов Гайратжон Тухтамуродович - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси
Махмудов Алишер Абдусалимович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи
Рузимуродов Вохиджон Асатуллаевич - Навоий вилояти Навбаҳор тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи
Ускенбаев Тимур Аристанбекович - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика қутқарув маркази отряд катта уста-қутқарувчиси
Хусанов Юсубжон Тухтасинович - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси қўриқлаш бўлими сафдор ходими
Ҳусенов Жалолиддин Фарходович - Бухоро вилояти маъмурий судининг судьяси
Чўллиев Жобир Авлиёқулович - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ командири
Шербеков Хуршид Ташпулатович - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси қўриқлаш бўлими сафдор ходими
Эргашева Барно Шокиржановна - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Оққўрғон тумани бўлими давлат ижрочиси
Юсупов Улугбек Мирталибович -Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги директори
LiveБарчаси