Ички ишлар вазири ММА ассоциациясига раис бўлди
Жамият
−
08 Октябрь 4153 1 дақиқа
Ички ишлар вазири Азиз Тошпулатов аралаш жанговар санъатлар (MMA) ассоциациясининг раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бундан аввал, 2020 йил августидан буён ассоциацияга Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раҳбарлик қилиб келган.
Жорий йил апрель ойида Азиз Тoшпўлатов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси этиб ҳам сайланган эди.
Маълумот учун, аралаш жанговар санъатлар ассоциацияси 2019 йилда ташкил этилган. Ассоциациянинг илк раиси этиб Отабек Умаров сайланган. Унинг таъкидлашича, мазкур ташкилот жанговар спортчиларга ёрдам бериш, уларнинг ўз ташаббусига таянган ҳолда машғулот ўтказиши ва мусобақаларда иштирок этишини қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи этиб тайинланганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь