Ичимлик суви таъминоти бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади
Жамият
−
28 Февраль
5538Вазирлар Маҳкамасининг “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги низом тасдиқланади:
- хусусий шерикларни танлаш мезонлари;
- давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудудларни аниқлаш шартлари;
- давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш, бу борада томонларнинг манфаатлари, ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарликларини белгилаш;
- давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида хизмат кўрсатиш тарифларини белгилаш ва эксплуатацияни амалга ошириш.
Шунингдек, лойиҳани амалга оширишда қуйидагилар белгиланди:
а) ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳалари хизмат кўрсатиш инфратузилмасини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш, модернизация қилиш, молиялаштириш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш шаклларида амалга оширилади;
б) битимнинг амал қилиш муддати давлат ва хусусий шерик томонидан белгиланади. Бунда у уч йилдан кам бўлмаслиги ва 49 йилдан ошмаслиги керак;
в) давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда хусусий шерикка ажратилган ер участкалари, сотиб олинган ускуналар, шунингдек, улар томонидан қурилган объектлар битимнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг давлат шеригига топширилади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2024 йил 1 июнга қадар келгусида ҳар йили 1 февралга қадар:
- ичимлик суви таъминоти ташкилотлари фаолияти самарадорлигининг асосий мезонларини белгилаш ва баҳолаш орқали самарасиз фаолият кўрсатаётган ташкилотларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқариш таклифларини;
- ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматлари жорий этилмаган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хизмат кўрсатиш таклифларини оммавий ахборот воситаларида ва ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси