IBA Олимпиада совриндорларига қанча мукофот пули беришини маълум қилди

Спорт

image

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Париждаги Олимпия ўйинларининг бокс баҳсларида ғолиб бўлган спортчиларга 100 минг доллар тўлайди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Олтин медални қўлга киритган спортчига 50 минг доллар, унинг миллий федерацияси ва мураббийига 25 минг доллардан, Париж Олимпиадаси кумуш медали совриндорига 25 минг доллар, яна 25 минг доллардан мураббий ва миллий федерацияга тўлаб берилади. Бронза медали соҳиби учун 25 минг доллар ажратилади, 12,5 минг доллар миллий федерация ва мураббий ўртасида тенг тақсимланади. 

Чорак финалда мағлуб бўлган ва бешинчи ўринни эгаллаган спортчиларнинг ҳар бири 10 минг доллардан мукофот жамғармасига эга бўлади. 

“Биз спортчиларни Олимпия ўйинларидаги муваффақиятлари учун тақдирлашда энг яхшиларидан бири эканлигимиздан фахрланамиз. IBA президенти сифатида мен доимо спортчиларимиз яхши ҳаёт кечириши учун курашаман. Мен 2024 йилги ўйинларнинг янги чемпионлари, медаллари ва чорак финалчиларини шарафлаш имкониятини интиқлик билан кутяпман”, дейди IBA президенти Умар Кремлёв.

Маълумот учун, Париж Олимпиадаси 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Олимпиада Умар Кремлёв

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made