Huawei Ўзбекистонга солиқ тўлайдиган бўлди
Жамият
−
02 Июнь 2020
4425Huawei Ўзбекистонда солиқ ҳисобига қўйилди. Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари шундан дарак бермоқда.
Хитойда рўйхатдан ўтган Huawei Services (Hong Kong) Co., Limited жорий йилнинг 1 июнь куни рўйхатга олинган.
Солиқ кодекси билан 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хорижий компаниялари учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш жорий этилди.
Ўзбекистонда бундай компанияларни рўйхатга олиш учун Давлат солиқ қўмитаси томонидан махсус хизмат – Интернет-компанияларнинг ҚҚС-офиси ишга туширилди.
Ҳозирги вақтда мамлакатда қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олинган хорижий интернет компанияларининг сони 14 тага етди.
Аввалроқ, Google биринчи чорак учун Ўзбекистонда 85 минг евро, Apple эса 59,2 минг доллар тўлаганлиги ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь