Yandex Ўзбекистонда солиқ тўлайдиган бўлди

Жамият

image

Yandex Ўзбекистонда солиқ ҳисобига қўйилди. Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари шундан дарак бермоқда.

Швейцарияда рўйхатдан ўтган Yandex Europe AG жорий йилнинг 28 май куни рўйхатга олинган.

Солиқ кодекси билан 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хорижий компаниялари учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш жорий этилди.

Ўзбекистонда бундай компанияларни рўйхатга олиш учун Давлат солиқ қўмитаси томонидан махсус хизмат – Интернет-компанияларнинг ҚҚС-офиси ишга туширилди.

Ҳозирги вақтда мамлакатда қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олинган хорижий интернет компанияларининг сони 13 тага етди.

Аввалроқ, Google биринчи чорак учун Ўзбекистонда 85 минг евро, Apple эса 59,2 минг доллар тўлаганлиги ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ҚҚС Yandex

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг