Владимир Зеленский ишни болалар шифохоналари таъминотидан бошлади
Олам
−
16 Июнь 2019
5288Украинада фаолият олиб бораётган 100 дан ортиқ болалар шифохоналарига 200 та замонавий махсус тез ёрдам машиналари берилади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Владимир Зеленский ўзининг Facebook`даги саҳфасида ёзиб қолдирди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, тез ёрдам машиналари бюджет маблағлари ҳисобига эмас, ҳомийлар билан келишув асосида сотиб олинган. Президентнинг аниқлик киритишича, 136 та Peugeot ва Ford махсус машиналари шаҳарларга. 64 та Toyota Sequoia ва бошқа узоқ масофа юришга мўлжалланган автомобиллар иқлими иссиқ қишлоқ жойларга юборилади.
Владимир Зеленский дастлабки 30 та автомобиль яқин кунларда етказилишини, қолганлари 3 ой давомида болалар шифохоналарига топширилишини маълум қилган. Қайд этилишича, яқин вақтларда барча шифохоналар ўзининг замонавий автопаркига эга бўлади.
Украина ОАВда Зеленский президентлик сайловларигача ҳам пулларга кўп ҳам қизиқмагани айтилган. У одамларга кулгу улашиш орқали бир неча миллион доллар ишлаб топгани таъкидланган. Шунингдек, Зеленский бир ойлик фаолияти давомида касал болаларга оғир жиноятларда айбланатётган Пётр Порошенконинг 5 йиллик президентлиги давомида кўрсатганидан кўпроқ эътибор бергани алоҳида айтилган.
Бир нарсани алоҳида таъкидлаш жоизки, Владимир Зеленский асли сиёсатчи эмас. У давлат бошқарувига келгунча, телебошловчилик ва қизиқчилик билан шуғулланган. Айни шу сабабдан ҳам у одамларга нима кераклигини билади дейиш мумкин. Ахир, барча даврларда ҳам жамиятдаги энг долзарб муаммолар, одамларнинг хоҳиш-истаги хажв усталарининг кулгулари ортида яшириниши ҳеч кимга сир эмас. Аммо Зеленский ҳақида тармоқларда турли салбий фикрлар, кулгуга сабаб бўлувчи ахборотлар кўпайяпти. Бу рус ОАВнинг уринишлари ортидан келиб чиқяпти, чаманда. Хусусан, собиқ Совет Иттифоқи таркибида бўлган давлатларда бу яққол сезилади. Негаки, айни ўша мамлакатларга, жумладан, Ўзбекистонга рус "пропоганда"си нисбатан чуқур кириб борган.
LiveБарчаси