Ана холос! Президентликдан кетган Порошенко давлатга хиёнатда айбланмоқда

Олам

image

Украина давлати собиқ президенти  Пётр Порошенкога далатга хиёнат қилиш айблови қўйилмоқда. 

РИА Новости нашри хабарига кўра, Украина давлат тергов бюроси (ГБР) мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.

Давлат бюросининг билдиришича, гап 2018 йил 25 ноябрдаги воқеалар, яъни Украина ҳарбий-денгиз кучларига қарашли кемалар Керчь кўрфазига кирганлиги ҳолати тўғрисида бормоқда. 

Мазкур ҳолат бўйича аризани Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович маъмурияти бошлиғининг собиқ ўринбосари Андрей Портнов берган. Портновнинг билдиришича, Порошенко давлат раҳбари лавозимида бўлган чоғида мамлакатда ҳарбий ҳолатни жорий этиш учун украин денгизчиларини қурбон қилган ва уларни Керчь кўрфазига юбориб давлатга хиёнат қилган.

Маълумот учун, 2018 йил ноябрда Украина ҲДКнинг учта кемаси Россия чегарасини бузиб кирган ва хавфли манёврларни содир этган.

Чегарачилар кемаларни ҳибсга олган. Кемаларда 24 нафар ҳарбий, жумладан, Украина хавфсизлик хизматининг икки нафар ходими бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Пётр Порошенко апрел ойида мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Владимир Зеленскийга имкониятни бой берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Пётр Порошенко

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг