Хориж тотализатор компанияси ПФЛга таклиф билан чиқди

Спорт

image

Номи ошкор қилинмаган хориж тотализатор компанияси Ўзбекистон Суперлигасини молиялаштириш бўйича таклиф билан чиққан.

Унга кўра бу компания Суперлига баҳсларида тотализатор ўйинларини ташкил этади. Аммо ПФЛ томони молиявий жиҳатдан ўта яхши бўлган бу таклифни рад этган. Сабаби, Ўзбекистон ҳудудида тотализатор ўйнаш ва ташкил этиш қонунан таъқиқланган.

Лекин ПФЛ маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаевнинг фикрига кўра, тотализтор бўйича махсус лойиҳа таклифи киритилган. Мутахассис ҳатто буни Сенат даражасигача кўтариш зарурлигини таъкидламоқда: “Сир эмаски, бугун бутун дунёда тотализатор спортни молиялаштирмоқда. Ўзбекистонда ҳам одамлар Россия ва Қозоғистонда ҳисоб очиб тотализатор ўйнашмоқда. Бу миллионлаб валютанинг четга чиқиб кетишига ҳам сабаб бўлмоқда. Агар биз таклиф қилган лойиҳа тасдиқланса, ПФЛ нафақат ўзини боқади, балки қўл остидаги клубларни ҳам молиялаштира олади” дея фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ПФЛ спиртли ичимликлар рекламаси бўйича таклиф тайёрланаётганини хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ПФЛ тотализатор ўйинлари

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг