Honor Ўзбекистон орқали Россия бозорига кирмоқчи 

Олам

image

Хитойнинг Huawei компаниясига тегишли бўлган Honor смартфонлари ишлаб чиқарувчиси қурилмаларни Россияга расмий етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда “Ведомости” хабар берди.

Қайд этилишича, компания Россия бозорини тарк этиш ҳақида расмий баёнот бермаган, аммо манбаларга кўра, ишлаб чиқарувчи Россияга қурилмаларни етказиб беришни март ойида тўхтатган.

Хабарга кўра, ҳозир Хитой компанияси Арманистон ва Грузиядан ҳамкорлар изламоқда. Бундан ташқари, сотувчи Ўзбекистон билан аллақачон келишувга эришган. Шу йўл билан Хитой компанияси Россия бозорига қайтиши мумкин.

Гарчи Хитойдан келган маиший электроника чекловларга дуч келмаса-да, МДҲдаги дистрибьюторлар билан ишлаш компанияга санкциялар хавфини камайтириш имконини беради. 

Нашр суҳбатдошининг таъкидлашича, гарчи Хитойдан келган маиший электроника ҳозирча чекловларга дуч келмаса-да, МДҲдаги дистрибьюторлар билан ишлаш компанияга бўлажак санкциялар хавфини камайтириш имконини беради. 

"Россия билан ишлашда хавфларни камайтириш ва баланд овозли баёнотларсиз етказиб беришни тўхтатиб қўйиш ҳозирда кўплаб Хитой компанияларининг сиёсати", дейди эксперт.

Унинг сўзларига кўра, Хитой томонидан санкциялар хавфини минималлаштириш учун танланган форматларнинг энг фойдалиси шу бўлади.

РИА Новостига кўра, июнь ойи бошида Хитойнинг яна бир йирик смартфон сотувчиси – Huawei’нинг Россиядаги савдо нуқталари ёпила бошлади. Бунга асосий сабаб омборларда маҳсулот етишмаслиги, шунингдек, смартфонларга талабнинг пасайиши бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон санкция Хитой Honor

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг