Fitch Ratings Тошкентни қарзга чидамлилиги бўйича “АА” рейтинги билан баҳолади — Ортиқхўжаев

Жамият

image

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Тошкент шаҳри учун узоқ муддатли “Барқарор” прогнозли “BB” суверен кредит рейтингини тақдим этди ҳамда қарз юкига чидамлилиги бўйича “АА” рейтинги билан баҳоланди. Бу ҳақда Тошкент  шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга йўллаган мурожаатномасида маълум қилди. 

“Fitch Ratings агентлигидан ижобий рейтинг баҳо олиш, шаҳарнинг молиявий ва иқтисодий барқарор ҳамда ишончли эканлигини англатади, инвесторлар учун қулай бизнес муҳити мавжудлигини кафолатлайди”, дейди Ортиқхўжаев. 

Ортиқхўжаевнинг қайд этишича, унинг ҳокимлик даври ўтиб бораётган йилида Тошкент шаҳрида 10 ойда 16 мингдан ортиқ янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган. Йил якунигача эса яна 8 мингдан ортиқ янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши кутилмоқда.

“Фаолиятини тўхтатган тадбиркорларнинг 4 мингтаси ўз фаолиятини 10 ой ичида қайта тиклаган.

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган жами корхона ва ташкилотларнинг 88 фоизи кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади. 

Тошкент шаҳрининг ҳар 1000 нафар аҳолисига 27 та кичик корхона тўғри келмоқда ва уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 62 фоизга етди. 

Тошкент шаҳрида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 66 фоизи кичик бизнес томонидан ишлаб чиқарилмоқда”, дейди Ортиқхўжаев ўз мурожаатида.  

Шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, тугаб бораётган йилда ҳам Тошкент шаҳридаги энг йирик компаниялар Ортиқхўжаевга тегишли бўлиб қолмоқда. Бу орада унинг ширкатлари билан рақобатлаша оладиган корхона ташкил топгани йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг