Гвардиола ёзда “Сити”ни тарк этиш ниятида – ОАВ

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийси Хосеп Гвардиола 2026 йил ёзида инглиз клубини тарк этиш ниятида. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, “Сити”да мутахассиснинг келажаги борасида жиддий ноаниқлик сақланиб қолмоқда. Якуний қарор мавсум якунига яқин қабул қилиниши кутилмоқда. Гвардиоланинг ўзи эса клубни тарк этиш ниятида. Агар испаниялик мураббий дастлабки қарорини ўзгартириб, клубда қоладиган бўлса ҳам, 2027 йилгача амал қиладиган амалдаги шартномасини узайтириш эҳтимоли паст экани таъкидланмоқда.

Айни пайтда “Манчестер Сити” Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 24 та ўйиндан сўнг 47 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа, шунингдек, UEFA Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига, Англия Лига кубоги финалига ҳамда Англия кубогининг 1/32 финалига йўл олган.

Хосеп Гвардиола 2016 йилдан буён “Манчестер Сити”ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида клуб олтита Англия чемпионлиги, иккита Англия кубоги ва тўртта Лига кубогини қўлга киритди. 2023 йилда эса Гвардиола “шаҳарликлар” билан Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида зафар қучди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хосеп Гвардиола Премьер-лига “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг