Гвардиола ЕЧЛ рекордларини ўрнатишда давом этмоқда

Спорт

image

Испаниялик Хосеп Гвардиола Европа Чемпионлар лигасида 158 ўйинда 100 та ғалабага энг тез эришган мураббийга айланди.

Испаниялик мутахассис ўтган ҳафта турнирдаги юбилей ғалабасини қайд этди, ўшанда “Манчестер Сити” мусобақа чорак финалининг биринчи ўйинида “Бавария”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Бу кўрсаткич бўйича рекордчи Карло Анчелотти ҳисобланади. Унга 105 та ғалаба учун 180 та ўйини етарли бўлган. Яна бир афсонавий мураббий Алекс Фергюсон эса Европа Чемпионлар лигасида 184 та ўйинида 100 та ғалабага эришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гвардиола мураббий сифатида 10-марта Европа Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқиб, бу кўрсаткич бўйича Анчелоттини ортда қолдиргани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЕЧЛ Гвардиола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг